Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзидан нур таратувчи қизлар
7.10.2019 17:44,  
1378

Улар чўткани учини ингичкалаш учун тилларига тегизиб, соат рақамларига бўёқ суртишарди. Қизиқиб, тирноқ ва тишларини бўяб олишарди. Ишдан сўнг, ҳақиқатдан ҳам ёниб турардилар. Ҳеч ким уларга бўёқ ўлдиришини айтмаган.

Radium Girls (Радийли Қизлар) - US Radium компаниясининг заводида ишлаган қизларни Америка газеталари шундай деб, атаган эди. Аёллар ҳимоясиз қўлларида радий тузлари билан ишлаганликлари натижасида радиациянинг ўлдирадиган миқдори қабул қилган эдилар.

Бу қандай юз берган эди:

“Радийнинг сеҳри ёрдамида биз буни уддаладик!“ - деб, газета саҳифалари жар солишган эди.

Радийли соатлар ҳақиқатда мўжизавий эди. Ўша давр одами учун радий сеҳрли ёниб турувчи, ёшликни узайтирувчи, эркакларни қувватини оширувчи ва аёлларни ҳуснига ҳусн қўшадиган субстанция эди. Шифокорлар томонидан радий даволовчи восита сифатида ҳар қандай касалликларга шамоллашдан тортиб, саратонгача тавсия қилинарди.

Ўтган асрнинг 20 йилларида АҚШда US Radium (Америка радийси) корпорацияси мавжуд бўлган. US Radium рақамлари ва милларига радий моддаси қўшилган қоронғиликда ёнувчи бўёқ суртилган соатларни Америка армиясига етказиб берган. Бўёқ - Undark (қоронғилик акси) деб номланган ва йиллар давомида ўзидан нур таратиб турган. Соат рақамларига бўёқ суртилиши билан қизларнинг қўл учлари ҳам товланарди.

Буёқ билан оддий ишчи оиласидан чиққан қизлар ишлаб, ҳар бир таёрланган соат учун 5 центдан ҳақ олиб келишган. Соат рақамларининг кўриниши кичик бўлганлиги учун қўпол чўтка билан чизиш имкони бўлмаган. Қизлар рақамларни ажралиб туриш учун чўткани учини тилларига теккизиб ингичкалаштириб олишарди. Соатларга бўёқ суртиш учун АҚШ ва Канада бўйлаб тахминан 4000 одам ишга олинган эди.

Соатнинг ўн иккита рақами, кунига 200 та соат, ҳар бир рақамни чизишда қизларнинг организмида радий заррачалари тўпланаверган. Уларнинг ҳеч бири ҳаёт учун хавфлилигини ҳаёлларига келтирмаган эдилар.

Иш берувчилар радий хавфини билишганмиди? Албатта. Модда кашф қилинган кундан бошлаб, хавфли эканлиг​и​ни билишган. Қизлар қўлларига бўёқли чўтка ушлашидан анча илгари одамлар радийдан заҳарланиб ўлишган. Компанияда радий билан ишловчи бошқа ходимлар қўрғошинли этак ва бошқа ҳимоя воситаларидан фойдаланишган. Раҳбарият эса, радий миқдори камлиги учун қизлар соғлигига хавф туғдирмайди, аксинча, фойдали деб ҳисоблаган, ўша даврда одамлар радийли сув истеъмол қилишган, дўконлардан радий бўёқли тиш пастаси ёки косметика сотилган.

Барча ноxушликлар 1922 йили бошланган эди.

US Radium ишчиси Грэйс Фрайер тишлари тушиб кетаётганлигидан шикоят қилиб, тиш шифокорига учраган, унинг жағида ғоваклашиб кетган эди. Бир оз вақт ўтиб, жағи ғовлаганларнинг сони ортиб бораверади, барчаси US Radium ишлаётган ёки ишлаганлар аёлларни ташкил этарди. Кейинчалик касаллик (radium jaw) “радийли жағ“ номи билан атала бошланади. Касаллик натижасида жағ емирилиб кетарди.

Жағ ғовагидан омон қолганлар бошқа касаллик - “футбол коптоги катталигидаги“ саркома туфайли оламдан ўтиб кетганлар. Стоматолог бир ишчи аёлнинг тишини оламан деб, жағи билан суғуриб олган. Суяклар синиши, умуртқаларида муаммолар пайдо бўлиши ишчи аёллар учун оддий ҳол бўлиб қолган эди.

Майя Кин исмли қиз 1924 йили ишга қабул қилинади. Радийли бўёқнинг таъми унга ёқмайди. Кин бир неча кун зўрға ишлайди, бундан хабар топган цех бошлиғи унга ишдан бўшашни таклиф қилади. Таклифга Кин рози бўлади.

“Ишдан бўшатган боссга раҳмат айтиш учун, у билан бошқа учрашиш насиб қилмаганидан афсусдаман. Акс ҳолда мени ҳам тақдирим уларникидай бўларди“, - деб айтган эди.

Грэйс Фрайер ва яна тўрт аёл корпорацияни судга беришади. Суд иши бир неча йил давом этган, US Radium раҳбарияти ишни ўз фойдасига ҳал қилиш учун радийли бўёқнинг хавфсизлигини судяларга исботлаб беришга уринишган. 1928 йилда суд мажлиси бўлиб ўтган вақтга келиб беш кишидан иккитаси касаллик туфайли тўшакка михланиб қолганди. Грэйс Фрайер кўринишини сақлаб қолган бўлса ҳам мустақил ҳаракатлана олмайдиган ва тишларидан ажраганди.

Гарвард университети физиология профессори Сесил Дринкернинг ҳисоботида келтирилишича:“Қоронғида соат рақамларига бўёқ сурувчи аёлларнинг барча аъзолари - сочлари, юзлари, қўллари, бўйинлари, кўйлаклар ҳатто корсетлари ўзидан нур чиқариб турарди...“

Суд US Radium​'га барча радий қизларга 10 000 ва заводда ишлаган ҳар бир йили учун 600 доллардан тўлаш ажримини чиқаради. Ҳозирги кунга ҳисоблаганда $137 000 ва $8 200 ташкил қилади. Радийли бўёқдан заҳарланиб ўлганлар сони номаълум, лекин ўнлабни ташкил қилади. Айрим манбаларда келтиришича, 50 кишидан ортиқни ташкил қилади.

Майя Кин 107 йил умр кўриб, 2014 йилда вафот этган. У радийли қизларнинг сўнгиси ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан