Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Раҳмонбек Усмонов янги лавозимга тайинланди
12.06.2021 20:39,  
127

Тошкент метрополитенига «Ўзбекистон темир йўллари» қарори билан янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ягона акциядори қарори билан Усмонов Раҳмон Жаҳонгирович «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси ўринбосари — «Тошкент метрополитени» УК бошлиғи этиб тайинланди. 

Маълумот учун, Раҳмон Усмонов 1960 йил 24 апрелда Тошкентда туғилган. Тошкент автомобиль-йўллар институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1982 йилда Тошкент шаҳар 1-Автокорхонаси участка устаси сифатида бошлаб, автосаф бошлиғи, катта муҳандис, директор ўринбосари лавозимларида ҳам ишлаган.

Шунингдек, турли йилларда «Тошшаҳарйўловчиавтотранс» ишлаб чиқариш бирлашмаси бошлиғи, «Тошшаҳарйўловчитранс» уюшмаси бошқаруви раисининг ўринбосари, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, Яккасарой тумани ҳокими, Тошкент шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммунал хўжалик, ободонлаштириш, саноат ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, «Пахтакор» футбол клуби президенти, Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси вазифаларида фаолият юритган. 2012–2018 йилларда эса Тошкент шаҳар ҳокими вазифасида ишлаган. Шундан сўнг Автомобиль транспорти агентлиги раҳбари биринчи ўринбосари, 2018 йил 3 октябрдан Юнусобод тумани ҳокими бўлган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан