Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Рамазон ойининг 15 кечаси осмондан овоз келадими?
28.04.2020 14:21,  
2313

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам номидан яна бир ёлғон хабар тарқалди. Эмишки, бир йил келадики, унда мусулмонларга зарар бўлади, бу ойда Рамазоннинг биринчи куни жума кунига тўғри келади, рўзанинг ўн бешинчи кунида осмондан қаттиқ овоз келади, овозни эшитганлар дарҳол эшик деразаларни маҳкам ёпиб, саждага йиқилинглар ва саждада “Субҳанал Қуддус, Роббуна Қуддус”, деб айтинглар, шунда нажот топасизлар. Яна иккита овоз келади. Уларнинг биринчиси Жаброил алайҳиссаломнинг овози ва иккинчиси шайтонларнинг овози. Ушбу пайтда уйдан чиқмай ўтиринглар ва ҳоказо. 

Бундан илгари эса  Рамазоннинг келиши ҳақидаги хушхабарни кишиларга етказган кишига дўзах ҳаром қилинади деган хабар тарқаган эди.  

Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар вакиллиги бу каби хабарлар ғирт тўқима, мантиққа тўғри келмайдиган гап сўзлардан иборат эканини баён қилди

"Ислом динида ёлғон сўзлаш гуноҳи оғир бўлган амаллардан ҳисобланади. Агар бу ёлғон Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг номларидан тўқилган бўлса, азоби янада оғир бўлади.  Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  «Менинг сизларга кўп ҳадис айтишимни ман қиладиган нарса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдаги ўриндиғини олаверсин», деганларидир», деди».  (Тўртовлари ривоят қилганлар). Имом Муслимнинг ривоятида:  «Албатта, менга ёлғон тўқиш бошқа бировга ёлғон тўқишдек эмас. Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдаги ўриндиғини олаверсин», дейилган", дейилади вакиллик баёнотида. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан