Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбарлигига қайта сайланиш учун ўз номзодини қўйди
7.07.2021 19:35,  
79

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров республика раҳбарлиги сайловларида қатнашиш учун ўз номзодини илгари сурди. Бу ҳақда минтақа сайлов комиссиясининг маълумотларига таяниб, «РБК» хабар берди.

«Мен сизларга хушхабарни етказишга шошиляпман. Бугун, 6 июль куни Чеченистоннинг амалдаги раҳбари, Россия Қаҳрамони Рамзан Ахматович Қодиров 2021 йил 19 сентябрга белгиланган Чеченистон Республикаси раҳбари сайловига ўз номзодини қўйди», — дея маълум қилди сайлов комиссияси раҳбари Умар Байханов Instagram’да.

Июнь ойида Россия президенти Владимир Путин 2007 йилдан бери Чеченистонни бошқариб келаётган Қодировни яна раҳбарлик учун номзодини қўйиш таклифини қўллаб-қувватлаганди.

«Унда (сайловда) қатнашиш керак», — деган Путин ўшанда. Қодиров бунга жавобан «садоқатли пиёда аскар» сифатида давлат раҳбарининг «ҳар қандай буйруғини бажаришга» тайёрлигини билдирди. Кейинчалик «Ягона Россия»нинг Чеченистон ҳудудий бўлими сайловларда республиканинг амалдаги раҳбарини номзод қилиб кўрсатди.

Путин томонидан қўллаб-қувватланганидан сўнг Қодиров Чеченистон раҳбари лавозимига сайланишга рози бўлди. «Мен президентимиз ва жамиятнинг хоҳиш-истагини тингладим ва сайловларда қатнашишга розилик бердим», — деди у.

Қодиров Чеченистонни 2007 йилдан буён бошқариб келмоқда. 2016 йилда у республика раҳбарлигига қайта сайланган ва 94,8 фоиз сайловчи иштирок этган сайловларда 97,56 фоиз овоз олиб, ғалаба қозонганди.

Чеченистонда сайловлар 2021 йил 19 сентябрь куни ўтказилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан