Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Рамзан Қодиров ўзининг Трамп билан ўхшаш томонларини маълум қилди
9.01.2021 11:25,  
236

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров АҚШ президенти Дональд Трампнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунти блокланганига изоҳ берди ва ўзини Оқ уй раҳбари билан таққослади. У Telegram-каналида ўз фикри билан ўртоқлашди.

«Энди биз Трамп билан ўхшашмиз: илгари у мени ижтимоий тармоқларда блоклаб қўйганди, энди Парвардигори олам адолатни тиклади. Натижада исёнкор Дональд Трампнинг аккаунтлари ҳам блокланди», — дея ёзиб қолдирган у.

Қодировнинг сўзларига кўра, Трамп демократия ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат билан муносабатда бўлганида эди, у билан бундай вазият юзага келмас эди.

Аввалроқ бир қатор энг йирик ижтимоий тармоқлар Трампнинг аккаунтини блоклаб қўйишганди. Бундан ташқари, Twitter билан YouTube Трампнинг Капитолий олдидаги намойишчиларга мурожаат қилиб, уларни уйларига кетишга ундагани ва овозлар ундан «ўғирлангани» даъво қилинган видеони блоклаб қўйди. Кейинчалик Америка раҳбарининг Twitterдаги аккаунти блокдан чиқарилди.

6 январь куни республикачиларнинг исёнкор тарафдорлари Капитолий биносига бостириб кириб, Сенат залини қуршаб олишди. Сенат ва Вакиллар Палатасининг ўтган сайлов натижаларини тасдиқлаш режалаштирилаётган йиғилиши тўхтатилди. Маълумотларга кўра, президент сайловларида Байден ғалаба қозонди. Намойиш пайтида беш киши ҳалок бўлди. Полиция 70 га яқин тартибсизликлар иштирокчиларини ҳибсга олди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан