Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Расман: Футбол бўйича U-23 Осиё кубоги саралаш ўйинлари Тошкентда ўтказилади
19.10.2021 10:22,  
131

U-23 Осиё кубоги саралаш босқичининг «Д» гуруҳидан ўрин олган ўйинлар Ўзбекистонда ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси медиа департаменти расман маълум қилди.

Айрим сабабларга кўра, Қувайт давлати мазкур саралаш босқичи учрашувларига мезбонлик қила олмаслигини маълум қилди. Шу сабабли OFK саралаш ўйинларини мамлакатимизда ўтказилишини тасдиқлади.

Маълумот ўрнида айтиш керак, «Д» гуруҳидан Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Бангладеш ва Қувайт терма жамоаларини жой олишган. Учрашувлар жорий йилнинг 27 октябридан - 2 ноябрига қадар ўтказилиши режалаштирилган.

U-23 Осиё кубогининг финал босқичи келгуси йил юртимизда бўлиб ўтади, шу сабабли саралаш баҳслари вакилларимиз учун тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақаларда Темур Копадзе бошчилигида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси иштирок этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан