Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Расман: мактаб битирувчилари камида битта, мусиқа ўқитувчилари эса учта мусиқа чолғуларини чалишни билиши шарт
4.02.2022 21:42,  
86

Қарорга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида миллий мусиқа чолғуларидан камида биттасида куй ижро этиш маҳорати ўргатилади ҳамда бу ҳақда уларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатига (шаҳодатнома) тегишли қайд киритилади.

Мусиқа фани учун ҳафтасига белгиланган бир ўқув соати ҳамда унга қўшимча равишда ҳар ҳафта миллий мусиқа чолғуларида куй ижро этиш амалий тўгараклари ва факультатив дарслари ўтказилади.

Шунингдек, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб эса камида учтасида куй ижро этиш маҳоратига эга бўлиш мусиқа фани ўқитувчилари учун мажбурий ҳисобланади. Мусиқа фани учун ажратилган ўқув соатлари доирасида “Ҳаётимга ҳамроҳдир чолғу” шиори остида чолғу ижрочилиги дарс машғулотлари йўлга қўйилади.

Белгиланишича, ҳар йили ўқувчилар ва талабалар ўртасида “таълим муассасаси – туман (шаҳар) – вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри) – республика” кесимида маданият ва санъат соҳасидаги республика кўрик-танловлари ташкил этилади.

Барча давлат органлари, муассасалари ва корхоналари ҳар чоракда камида бир маротаба бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан ўз ходимларининг маданий-эстетик ҳордиқ чиқаришлари учун оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш, концерт, цирк ва театрларга кириш учун билет ва абонементларни харид қилиш амалиётини жорий этади.

Аҳоли орасида кенг оммалашган Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги” номли саҳифалар ташкил этилиб, улар орқали Жамғарма маблағлари ҳамда саҳифаларни юритишдан келиб тушган маблағлар ҳисобидан ўзбек халқи миллий маданиятини тарғиб этувчи қуйидаги танловлар жорий этилади:

Мусиқа чолғуларида (миллий, опера, симфония, оратория, эстрада, бошқа мумтоз ва замонавий жанрларда) бажарилган энг яхши 100 та ижро;

– Энг яхши 100 та миллий қўшиқ;

– Энг яхши 100 та миллий мусиқий клип;

– Караоке ёрдамида қўшиқ ижро қилишга мўлжалланган, энг яхши 100 та мусиқий композиция (қўшиқ матни билан);

– Давлат ва хусусий театрларда саҳналаштирилган энг яхши 50 та спектакль.

Бунда, ҳар бир йўналиш бўйича ғолиблар йил давомида жойлаштирилган ва ҳар йили 15 декабрь ҳолатига фойдаланувчилар томонидан энг кўп кўрилган ижролар орасидан аниқланади ҳамда Маданият вазирлиги ҳайъатининг қарори билан тегишлича БҲМнинг 50 бараваригача бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

Юридик шахсларнинг фойда солиғи ҳамда айланмадан солиқни ҳисоблашда солиқ солинадиган база ушбу ташкилот ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларини ўтказиш, шу жумладан, ушбу тадбирларга кириш учун билетлар харид қилишга йўналтирилган маблағлар суммасига камайтирилади.

Шунингдек, миллий мусиқа чолғу асбобларини ишлаб чиқаришдан олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 60 фоизини ташкил этадиган ташкилотлар учун айланмадан солиқ ва ижтимоий солиқ ставкаси 2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январга қадар 1 фоиз этиб белгиланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан