Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Расман! Сулшер кетди, ўрнига вақтинчалик мураббий тайинланди
21.11.2021 22:37,  
126

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббий Оле-Гуннар Сулшер истеъфога чиқарилганини эълон қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилди.

«Оле ҳамиша «Манчестер Юнайтед» афсонаси бўлиб қолади. Бу қарорга келишимиз жуда қийин бўлди. У нафақат буюк ўйинчи, балки инсон ва кўплаб ҳаяжонли онларни бахш этган яхши мураббий сифатида ҳам доим ёдимизда қолади», дейилади клуб баёнотида.

48 ёшли мутахассис жамоани 2018 йилдан бери бошқараётганди. Унинг қўл остида жамоа бирорта совринни қўлга киритмади. «МЮ» бу мавсумда АПЛда 12-турдан сўнг 17 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа сўнгги 7 ўйиннинг 5тасида мағлубиятга учради.

Жамоани вақтинчалик Майкл Кэррик бошқариб туради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан