Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Расмий Қобул Тожикистон чегарасига ҳужум қилган “жангарилар” Афғонистондан ўтганини рад қилди
8.11.2019 10:47,  
398

Афғонистон ҳукумати вакиллари Тожикистоннинг “Ишкобод” чегара постига ҳужум қилганлар мамлакатга Афғонистон орқали кирган ИШИД жангарилари эканлигини рад қилди.

Афғонистон қуролли кучларидаги олий мартабали амалдорнинг айтишича, ИШИД жангарилари кесиб ўтган дея айтилаётган Қундуз провинциясидаги Афғонистон ва Тожикистон чегаралари икки давлат тарафидан ҳам яхши қўриқланади. Бу ҳудуддан 20 та жангарининг билдирмасдан ўтиб кетиши, жуда ошириб юборилган, асоссиз гап. Боз устига икки давлат чегарачилари бу ҳудудлардаги ҳаракатларни кузатиб турувчи тармоққа эга.

Афғонистон расмийларининг фикрича, ушбу жангари гуруҳ Тожикистон ҳудудида тузилганини, буни асирга тушган жангарилар ҳам тан олишади. Шундан сўнг, тожик махфий хизмати ходимлари афғон тараф билан ҳам бу маълумотларни бўлишишига умид қилишди.

Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрга ўтар кечаси, 20 нафар қуролланган номаълум шахслар, Тожикистоннинг “Султонобод” чегара отряди ҳарбий қисмига қарашли Ишкободдаги 4-сонли чегара заставасига ҳужум қилгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳужум давомида, улар 5 та АКМ автоматларини қўлга киритишган эди. Ҳарбийларнинг операцияси натижасида, ҳужум қилган шахслар ўраб олиниб, 15 таси йўқ қилинган ва қолган 5 таси қўлга олинган эди.

Шундан сўнг, Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитаси Ўзбекистон чегараси яқинидаги “Ишкобод” чегара постига ҳужум қилганлар ИШИД жангарилари эканини маълум қилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан