Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Расмийларнинг барча гапи ёлғон" - режиссёр отаси коронавирусдан вафот этганини хабар қилди
18.07.2020 09:42,  
2718

17 июль, жума куни режиссёр Сарвар Каримов ўзининг твиттер саҳифасида отаси коронавирусдан вафот этганини маълум қилди. Отаси коронавирусга чалингач, бир ҳафта давомида уйда даволанган, "Тез ёрдам" чақирилганда, улар беморнинг иситмаси бўлмаса бормаслигини айтган.

"Уларни ҳам тушунаман, на дориси бор, на ҳимоя воситаси. Расмий статистикага ишонманг, ўзингиз ва яқинларингизни асранг", - дея твит қолдирди Сарвар Каримов.

Шунингдек, бутун оила ҳам коронавирусга чалинган ва бу расман тасдиқланган. Оила ҳам уйда даволанишни давом эттирган. Ва ушбу пост кеча твиттерда эълон қилингач, Сарвар Каримов, акаси ва синглиси Юнусобод туманидаги Нуроний санаторийсига олиб кетилган.

Санаторийда ҳам вазият у қадар яхши эмас. Маълум бўлишича, 8 та қават учун битта инфекционист ва иккита терапевт бор. Бошқа врачлар йўқ, аппаратлар йўқ, дея қўшимча қилди режиссёр.

"Давлатга ишонманг. Расмийларнинг барча гапи ёлғон. Ишонч рақамларига телефон қилиб тушиб бўлмайди, тушсангиз ҳам бошқа номерни бериб юборади. Биз дадамизга бир ҳафта скорый чақиролмадик. Ахири ўпкаларига ўтиб кетиб, жонлари узилди. 63 ёшда эдилар. 10 кун аввал соппа соғ эдилар. Бу гапларни ёзишимдан мақсад - давлат ёрдамидан умидингизни узинг. Кўчага чиқманг, айниқса катталарни эҳтиёт қилинг", - дейди Сарвар Каримов.

Сарвар Каримов "Сеҳрли қалпоқча", Чингиз Айтматов асари асосида олинган "Сарвқомат дилбарим" филмлари режиссёри. Шунингдек, 2019 йил декабрда бўлиб ўтган сайловлардан олдин ижтимоий тармоқларда шов-шувларга сабаб бўлган "Қўлдан келганча партиясига овоз беринг" видеоролигини ҳам шу режиссёр суратга олган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан