Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Расул Кушербаев: Бунақа «гениалный» ғоялар келадиган ҳоким ва депутатларни бошига қойил!
17.02.2021 09:33,  
874

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Сурхондарёда тадбиркорнинг ерини Конституцияга зид равишда олиб қўйиш билан боғлиқ ҳолат ҳақида маълум қилди. Депутат Telegram-каналида эълон қилган постида ҳоким ва унинг ноқонуний қарорини тасдиқлаб берган депутатлар кенгашини танқид қилди.

Амалдорлар, шу жумладан ҳокимлар қонунларни ҳурмат қилиб, шахсий манфаати йўлида бузишни тўхтатмаса ривожланиш бўлмайди, инвестиция кирмайди.
 
Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ҳокимияти буни тушуниши керак. Бировнинг мулки тортиб олинишига ва шу орқали ноқонуний қарор қабул қилинишига ухлаб ўтириб, овоз бераётган туман кенгаши депутатлари ҳам уйғониши керак.
 
1999 йили Денов тумани ҳокимининг қарори билан «Орзу К» номли тадбиркорлик субъектига савдо маркази учун ер ажратиб берилиб, тадбиркор томонидан савдо маркази қурилган экан. Сўнг 2003 йилдаги Ҳукумат қарорига асосан савдо марказининг 51 фоизи мажбурий равишда тадбиркордан олиниб, ҳокимиятга ўтказилади. 2017 йили эса ушбу савдо маркази ҳудудида ёнғин чиқиб, енгил конструкцияли дўконлар ёниб кетади. Савдо марказининг қолган қисми қолади.
 
Айнан ўша кунларда савдо марказига ташриф буюрган собиқ вилоят ҳокими Э.Турдимов «жойни олиб, тўлиқ ҳокимиятга ўтказинглар!», деган топшириқ беради. Бу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Денов тумани ҳокимлиги тадбиркор ҳисобига қурилган савдо марказини олиб, «Халқабод-Денов» номли МЧЖга ўтказиш ҳақида қарор қабул қилади. 
 
Бироқ узоқ судлашув натижасида бу қарор ўзгартирилиб, жой илгариги эгасига қайтарилади.
 
Жойни тортиб олишга бўлган уринишлар бу билан тўхтамайди.
 
Туманга янги келган ҳоким ва депутатлар бошлиғи Р.Пардаев яқинда Халқ депутатлари Денов тумани Кенгашидаги депутатлар ихтиёрига амалда 49 фоиз улушга эгалик қилиб келаётган тадбиркорга тегишли савдо марказини олиб қўйиб, бошқа субъектга бериб юбориш ҳақида қарорни тасдиқлашни киритади.

Ушбу қарорга асос сифатида гўёки бир қатор тадбиркор, фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига ҳамда юқори турувчи органларга қилган мурожаатлари асос экан.
 
Бунақа «гениалный» ғоялар келадиган ҳоким ва депутатларни бошига қойил! Фуқаролар қонунийми йўқми нима сўраса ҳам муҳайё қилиб қарор чиқариб бераверадиган депутатлар кенгаши пайдо бўлибдими?
 
Шу жойига қонунлардан бехабар, хусусий мулк дахлсиз деган Конституциявий қоидадан бехабар туман ҳокимини бўшатиш ҳақида ҳам фуқаролардан мурожаат бўлса депутатлар мард бўлиб, бўшатишга қарор қила олишармикан?
 
Одамлар эшикма эшик, йиллаб сарсон юради. Бу сарсонгарчиликка кўз юмиб юрган ҳоким ва қўл остидаги депутатлар эса кимнидир мулкини тортиб олишдек ёғли ишга келганда фуқароларнинг мурожаатларини асос қилиб, шартта қарор чиқариб юборса-я. Кимдир кимдирни «буюртмаси»ни бажараётганга ўхшамаяптими?
 
Хуллас кулишниям йиғлашниям билмайсан: биз ҳалиям нафси виждонидан устун, қонунларни ҳурмат қилмайдиган ҳокимлари бор, ҳокими нима деса кўзни юмиб тасдиқлаб бераверадиган, қўрқоқ депутатлари бор жамиятда яшаяпмиз шекилли.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан