Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Машҳур Баччанлар оиласининг барча аъзолари коронавирусга чалинди
13.07.2020 12:10,  
763

Болливуднинг юқори даражадаги юлдузларидан иборат оиланинг коронавирусга топширган тести мусбат чиқди. Бу ҳақда Маҳараштра штати расмийларига таяниб BBC хабар бермоқда.

12 июль, якшанба куни дунёнинг собиқ биринчи рақамли гўзали Аишвария Рай Баччан ва унинг 8 ёшли қизи Арадҳяда ҳам коронавирус аниқланди.

11 июль, шанба куни эса актрисанинг турмуш ўртоғи, актёр Абҳишек ҳамда қайнотаси Амитабҳ Баччанлар топширган коронавирусга топширган тест натижаси ижобий чиққан эди. 

46 ёшли Аишвария Рай ҳам Болливуд ҳам Голливудда ҳурмат қозонган кам сонли ҳинд кино ижодкорларидан бири.

Ҳозир Ҳиндистонда кунига ўн минглаб коронавирус инфектсияси аниқланмоқда. Мамлакат COVID-19 га чалинганлар сони бўйича АҚШ ва Бразилиядан кейин учинчи ўринда туради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан