Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Реал» – Испания чемпиони бўлди ва совринлар сони бўйича «Барса»га етиб олди (видео)
17.07.2020 10:45,  
281

Ла Лига жорий мавсуми тугашига бир тур қолганида ғолиб номи аниқ бўлди. Ўз майдонида «Вилярреал»ни қабул қилган «Реал» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди.

Ушбу натижа клуб тарихидаги 91-соврин ва «Реал»нинг 34-чемпионлиги бўлди. Зидан вақтида эса клуб иккинчи марта Испания чемпиони бўлди.

Шунингдек, эндиликда «Реал» қўлга киритилган совринлар бўйича «Барселона»га етиб олди. «Реал» шу вақтгача 34 марта Ла Лигада, 19 марта Испания қирол кубогида, 11 марта Испания суперкубогида ва 1 марта Лига кубогида ғолиб бўлган. Халқаро совринлардан клуб ҳисобида 13та ЕЧЛ кубоги, 2та УЕФА кубоги, 4та УЕФА суперкубоги, 3та Қитъалараро кубок ва 4та клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бош соврини бор.

Ўз навбатида «Барселона» клуб тарихида 26 марта Ла Лигада, 30 марта Испания қирол кубогида, 13 марта Испания суперкубогида ва 2 марта лига кубогида ғолиб бўлган. Каталонияликлар халқаро майдонда 5та ЕЧЛ кубоги, 5та УЕФА кубоги, 3та клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати кубоги, 3та Ярмарка кубоги ва 4та Кубок эгалари кубогини ютган.

Маълумот учун, Зинедин Зидан «Реал» билан 16-совринини қўлга киритди. Уларнинг 11таси мураббийлик вақтида, 5таси футболчилик даврида қўлга киритилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан