Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Республика бўйлаб «Агробанк» мансабдор шахсларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган
29.12.2018 19:08,  
49

«Агробанк» АТБнинг бир қанча филиаллари мансабдор шахсларига нисбатан «бир гуруҳ шахслар томонидан мансаб мавқеини суистеъмол қилиш ва олдиндан тил бириктириб Агробанк мулкини растрата йўли билан талон-торож қилиш» бўйича жиноят ишлари қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб ёзади блоггер Мирзо Субханов.

Банк филиалларидаги камомаднинг пайдо бўлишига Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада хориж тажрибаси асосида аччиқ қалампир етиштиришни кўпайтириш» тўғрисидаги қарори сабаб бўлган. Ҳукумат қарорини ижро этиш учун «Агробанк» филиаллари ходимлари фермер хўжаликларга аччиқ қалампир кўчатларини сотиб олиш учун мажбуран кредитлар ажратишган. Фермерларга мажбуран кредит ажратиш филиал ходимларининг ўз ташаббуси билан эмас, балки «Агробанк» Бош банкининг буйруғи билан амалга оширилганлигига ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарур.

Фермерларга кредит ажратиш пайтида банк ходимлари Марказий банк томонидан кредит ажратиш учун белгиланган талабларни қўпол равишда бузган
бўлиши мумкин. Хусусан, кредитлар бўйича ликвид гаров таъминотлари ва кредитни қайтариш бўйича аниқ бизнес режалар мавжуд бўлмаган. Баъзи фермерларга кредит расмийлаштирилганлигини фермерларнинг ўзлари орадан икки ой ўтиб қалампир кўчат етқазилган пайтда хабардор бўлишган. Кредит шартномаси бўйича мажбурий етқазилган қалампир кўчатларни экиш учун аксарият фермерларнинг бўш ер майдонлари мавжуд бўлмаган ва натижада кўчатлар уч кун ичида чириб нобуд бўлиб кетган.

«Агробанк» ходимларининг фермерларга мажбурий тарзда ва ликвид гаровсиз кредитлар ажратиш ҳолатлари олдин ҳам кузатилган. Кредит ажратиш пайтида гаров мавжуд бўлмаганлиги учун банк ўзининг баъзи мижозлари қарздорликларини суд оркали эмас балки прокуратура орқали ундираётганидан таажжубдамиз.

Банкнинг кредит шартнома бўйича қарздор фермерларнинг устидан судга мурожаат этмасдан прокуратурага мурожаат этаётганлиги ҳолатларини Ўзбекистон республикаси «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари», «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси» ва «Банк сири» тўғрисидаги қонунларининг бузилиши билан боғлаш мумкин.   

«Агробанк» АТБ ходимларининг фермерларга ноқонуний ва мажбуран ажратган кредитларнинг охир оқибат яна оддий фермерлар бўйнида қолиб кетмаслигига умид қилиб ушбу муаммога жамоатчилик ва тегишли давлат органлирининг эьтибор қаратишига умид билдирамиз.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан