Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Республика ҳудудида содир бўлган кучли шамол юзасидан маълумот
5.03.2022 13:09,  
265

2022 йил 5 март куни республикамизда юзага келган кучли шамол натижасида айрим вилоятлардаги биноларнинг том қисми ерга тушган.

Жумладан, соат 05:30да Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар “Ватанпарвар” МФЙда жойлашган кўп қаватли уйнинг тахминан 120 м.кв, Ўзбекистон кўчасида жойлашган Стоматология биносининг 100 м.кв, “Дўстлик” МФЙда жойлашаг кўп қаватли уйнинг 250-300 м.кв; соат 08:10да Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар А.Дўсназаров кўчасида жойлашган уйнинг 350 м.кв; Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри 8-митти туман А.Навоий кўчасида жойлашган уйнинг 100 м.кв майдонида том қисмлари шамол натижасида ерга тушган.

Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармалари раҳбаряти ва қутқарув бўлинмалари жалб этилиб, кучли шамол талафотларини бартараф этиш ишлари олиб борилди.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан