Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилди
11.02.2020 09:43,  
265

“Ўзбекистон Республикасида гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш ҳамда онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”  Президент қарори (ПҚ–4592-сон, 10.02.2020 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Ўзбекистонда гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Дастурга мувофиқ, тиббиёт муассасаларининг лабораторияларини реагентлар билан таъминланганлик даражаси 7,5 баробарга оширилади.

Шунингдек, республика ва ҳудудий тиббиёт муассасаларининг гематологик касалликларини даволаш учун зарур бўлган дори воситалари билан таъминланганлик даражаси 2020 йилда 6 баробарга ва кейинги йилларда босқичма-босқич ошириб борилади.

Дастурга мувофиқ гематология хизматини ривожлантириш учун 546,5 млрд сўм ва 70,7 млн АҚШ доллари ажратилади.

Қарор билан Гематология ва трансфузиология хизматларининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Унга кўра, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ва кейинги беш ўқув йили давомида “Гематология ва трансфузиология” мутахассислиги йўналиши бўйича магистратура ва клиник ординатурада кадрлар давлат грантлари асосида тайёрланади.

Шунингдек, Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институти негизида Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилди.

Марказ Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ташкилотларининг гематология бўлимлари фаолиятига ташкилий-методик раҳбарлик қилади.

2020 йил 1 апрелдан бошлаб Марказга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини юритиш билан боғлиқ амалдаги тартиб татбиқ этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилди. 

Жамғарма маблағлари ҳисобидан ташхис қўйиладиган ва даволанадиган онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликлар рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан