Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Республикачи сенатор Трампни ҳокимиятни топширишга чақирди
23.11.2020 14:06,  
131

Америкалик сиёсатчи, республикачилар партияси вакили Лиза Мурковски партиядоши Доналд Трампнинг ҳукуматда қолишга уринишларини танқид қилди.

«Ҳокимиятни тўлиқ ва расмий топширишни бошлаш керак», деган Трамп сайловларда ғолиб чиққан Аляска штатидан сайланган сенатор Лиза Мурковски.

Cенатор Трампнинг сайлов натижаларига қарши чиқишга бўлган уринишларини ҳам қоралади: «Ҳар бир штат эркин ва адолатли сайлов жараёнини таъминлаш учун иш олиб борди. Президент Трамп ўз даъволарини суд орқали юбориш имкониятига эга эди ва шу пайтгача судлар уларни асоссиз деб топди», деган Мурковски. Сенаторнинг фикрича, Трамп штатлардаги қонунчилик вакилларига қарши кескин босим ўтказиш кампаниясини олиб бормоқда.

Олдинроқ Трампни сайловдаги фирибгарлик тўғрисида далиллар келтиришга ёки Байденнинг ғалабасини тан олишга ундаётган республикачилар тобора кўпайиб бораётгани маълум бўлганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан