Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Республикада чанг-ғуборлар яқин кунлар ичида сақланиб қолиши эҳтимоли бор" – Ўзгидромет
5.11.2021 18:39,  
196

Бугун АОКАда "Ўзгидромет" маркази ахборот хизмати раҳбари иштирокида брифинг ўтказилди.

Кузатишлар натижасига кўра, бундай ҳолат 150 йил ичида кузатилмаган. Республика ҳудудларида кескин шамоллар натижасида иқлим шароитларидан келиб чиқиб, чанг-ғубор ҳодисалари кузатилган ҳамда ушбу жараёнлар шамол тўхташи билан 15-20 дақиқа вақт оралиғида тарқалган.

Маълум қилинишича, республика ҳудудида 12 ноябрга қадар ёғингарчиликларни (жанубий вилоятлардан ташқари) кузатилмаслиги турли хил иқлимий модель, сунъий йўлдошлардан олинаётган реал вақтдаги тасвирлар, ер усти ва атмосфера қатламларидаги об-ҳаво хариталари таҳлили асосида мутахассислар томонидан прогноз қилинмоқда.

Мутахассислар таҳлилига кўра, атмосфера ҳавосида чанг-ғуборларини яқин кунлар ичида сақланиб қолиш эҳтимоллиги мавжуд.

Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосини чанг-ғуборлар билан меъёрдан ортиқ ифлосланиши бўйича Тошкент шаҳрида маҳаллий вақт билан 18:21 да атмосфера ҳавосининг кўринувчанлиги 200 метрдан паст даражада кузатилиб, ҳаводаги нисбий намлик омили билан биргаликда чанг-ғубор ҳодисаси қайд этилди.

Аввалига чанг миқдори рухсат этилган меъёрдан 5 бараварга, кейинроқ маҳаллий вақт соат 21:00 ва 23:00 орасида 30 бараваргача кўтарилиши қайд этилди.

Соат 23:00 дан бошлаб ҳаво таркибидаги чанг миқдорини пасайиш тенденцияси кузатилди ва бу давр оралиғида чанг миқдори рухсат этилган меъёрий кўрсаткичдан 10 баравар юқорилиги сақланиб қолмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан