Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Reuters: Украина самолётининг барча йўловчилари ҳалок бўлди (видео)
8.01.2020 10:01,  
958

Украина авиакомпанияси бортида бўлган барча йўловчилар ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters Эрон телевидениесига иқтибосан хабар бермоқда.

Эрон Фавқулодда вазиятлар хизмати бошлиғининг айтишича, ҳодиса жойига 22 та тез ёрдам машинаси ва вертолёт юборилган.

"Олов жуда кучли бўлгани учун биронта йўловчини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади", деди ФВХ раҳбари.

МАВЗУГА ДОИР: Самолёт қора қутилари топилди. Йўловчиларнинг кўпчилиги Эрон ва Канада фуқаролари бўлган

Аввалроқ самолётдаги йўловчилар сони 180 нафар дейилганди. Эрон авиация вазири Жаъфарзода уларнинг сони 167 киши бўлганини айтди.

Boeing 737 ҳалокатига техник носозликлар сабаб бўлгани айтилмоқда. Самолёт Теҳрондаги Имом Хумайний аэропортидан кўтарилгандан сўнг қулаб тушган.

Flightradar хизмати маълумотларига кўра, лайнер ҳавога кўтарилгандан 2 дақиқа ўтгандан сўнг сигналларга жавоб бермаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан