Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Рональд Куман «Барселона» бош мураббийи лавозимидан озод этилди
28.10.2021 09:12,  
68

Рональд Куман Испаниянинг «Барселона» футбол клуби бош мураббийи лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда клуб томонидан расман маълум қилинди. 

«Барселона» унга клуб олдидаги хизматлари учун миннатдорчилик билдиради ва профессионал фаолиятида муваффақиятлар тилайди», дейилади жамоа баёнотида. Таъкидланишича, бугун Куман жамоа билан расман хайрлашади.

Бундай қарорга келинишига, «Барселона» 27 октябрь куни Испания чемпионати доирасида «Райо Валекано»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой бергани сабаб бўлган. Ўтган турда эса жамоа «Реал Мадрид» 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйган эди. Мамлакат чемпионатида «Барселона» 10 та ўйинда 15 очко тўплаб, турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди. 

Чемпионлар лигасида эса уч турнинг биттасида ғалабага эришган. Жамоа «Бенфика» ва «Бавария»га бир хил — 0:3 ҳисобида мағлуби бўлган ва ўз гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Куман 2020 йилнинг августида «Барселона»га бош мураббий бўлган эди. Ўтган вақт мобайнида 67 ўйинда жамоани бошқарган мураббий 40 учрашувда ғалаба қозонган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан