Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Роналду Элдорни кутмоқда. “Ювентус” Шомуродов номзодига қайтди
7.04.2021 08:59,  
2093

'Sports.uz'нинг хабар беришича “Ювентус” сўнгги ўн йилликдаги энг паст кўрсаткичларни қайд этмоқда. Ўтган мавсумгача деярли қийинчиликсиз чемпионлик масаласини ҳал қилиб келган Турин суперклуби кетма-кет ўнинчи чемпионликни уддалай олмайдиган кўринади.

Ўтган йили “Ювентус” скудеттони қўлга киритишда анча қийналди. Бу жамоада жиддий ўзгаришлар қилиш вақти келганидан далолат берар эди. Асосан, мураббий янгиланди. Жамоани Андреа Пирло қабул қилиб олди. Лекин вазият ва кўрсаткичлар ижобий томонга ўзгаргани йўқ. “Ювентус” чемпионат якунланишига ўнта учрашув қолган бир пайтда 56 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда ва чемпионлик курашидан чиқиб кетган. Максимум Европа чемпионлар лигасининг келаси мавсуми йўлланмаси учун кураша олади холос.

Туринликлар халқаро майдонда ҳам ҳеч нарсани уддалай олмади. Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни мақсад қилган Криштиану Роналду жамоадошлари билан бирга мусобақани жуда эрта тарк этди.

Бу муваффақиятсизликлар ёзда жамоада катта ўзгаришлар бўлишига олиб келади. Ҳозирнинг ўзидан клуб раҳбарияти бир неча юлдузлардан воз кечиши ҳақида хабарлар тарқатилмоқда. Хусусан, Роналдунинг ҳужумдаги шериги Пауло Дибала трансферга қўйилади. Туринликлар анчадан бери ҳужумчи қидирмоқда. Таклиф этилиши мумкин бўлганлар  орасида машҳур ва таниқлик ўйинчилар номи ҳам тилга олинмоқда. Бироқ, коронавирус пандемияси таъсирида юзага келган молиявий вазият гранд клубларни ҳам камхарж трансферларга эътибор қаратишга мажбур қилмоқда.

Ҳозир юлдузлардан кўра, трансфер нархи арзон, майдонда бир неча вазифани бажара оладиган, меҳнатдан қочмайдиган, курашувчан, характери барқарор, катта маошни эмас, ўз салоҳиятини кўрсатиш учун тўп тепадиган ўйинчиларнинг бозори чаққон. Элдор Шомуродов ана шундай номзодлардан.

160898097_4384410311569855_6504831346853920197_o

Mediaset журналисти Энцо Палладини Элдор Шомуродовнинг Италиядаги фаолияти ҳақида гапириб, унинг устун жиҳатларини санади.

Билишимча, “Женоа”дагилар Шомуродовдан мамнун. Бу жуда фойдали ўйинчи. У катта ҳажмдаги қора ишларни бажариш баробарида жамоа учун муҳим паллада ҳужумни кучайтириб юборади. Шомуродов яккакурашлардан қочмайди, қўрқмасдан рақиб жарима майдончаси ичидаги қаршиликларни енгишга интилади. Мураббий бу футболчи йигирма дақиқага ўйинга туширилганида ҳам фойда келтира олишини яхши билади.  Шу қисқа вақт ичида ҳам Элдор муҳим самарали ҳаракатни амалга оширишга қодир, - дейди Энцо Палладини.

Аслида “Ювентус” қишки трансферлар вақтида ҳам ўзбек футболчисига қизиққан. “Женоа” президенти Туриндан қўнғироқ бўлганини ҳам тасдиқлаб, Шомуродов сотилмаслигини билдирган. Лекин генуяликлар “Ювентус” билан дўстона алоқага эга ва кўп футболчи алмашади.

Кейинроқ, “Ювентус” ва Шомуродов мавзуси тинчиб кетгандек эди. Лекин Италиянинг Gazzetta dello Sport нашри Турин клуби ўзбекистонлик ҳужумчи вариантига қайтгани ҳақида яна хабар тарқата бошлади.

Маълумотларга қараганда, Шомуродовнинг трансфери 15 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. “Женоа” легионеримиз учун “Ростов”га 7,5 миллион евро тўлаган ва 1,5 миллион евро миқдорида бонус, кейинги трансфернинг 15 фоизини ваъда қилган. Аввалроқ, Тransfermarkt портали ҳам Элдорнинг нархи кўтарилаётганини маълум қилганди.

158144865_4367517603259126_95205288438391258_o

Нима бўлган тақдирда ҳам, “Ювентус”нинг Элдор Шомуродовга қизиқаётгани ҳақидаги хабарларнинг тарқалиши ҳужумчимизнинг фойдасига ишлайди. Трансфер бозори очилиши олдидан футболчи номининг гранд клубларга боғлаб ишлатиши унга бошқа жамоалар эътиборини жалб қилишда муҳим омил бўлиши мумкин.

Демак кутамиз, ёзда Элдор Шомуродов фаолиятида ўзгариш бўлиши эҳтимолдан холи эмас!

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан