Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Роналду мавсумнинг рамзий терма жамоасига киритилмади
26.05.2021 21:51,  
157

"WhoScored" портали Европанинг энг яхши 5 чемпионати(Англия, Испания, Германия, Италия, Франция)да ўйнаган футболчилардан иборат мавсумнинг рамзий жамоасини тақдим этди.

Эътиборлиси, ушбу жамоа таркибига Италиянинг "Ювентус" клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду киритилмаган.

Рамзий жамоа билан танишинг: 

Дарвозабон: Дамиан Мартинес («Астон Вилла», Англия).

Ҳимоячилар: Жоау Кансело («Манчестер Сити», Англия), Матс Хуммелс («Боруссия» Дортмунд, Германия), Вилли Орбан («Лейпциг», Германия), Тео Эрнандес («Милан», Италия).

Ярим ҳимоячилар: Жерардо Морено («Вилярреал», Испания), Кевин Де Брюйне («Манчестер Сити», Англия), Жошуа Киммих («Бавария», Германия).

Ҳужумчилар: Килиан Мбаппе ("Париж Сен-Жермен", Франция), Лионел Месси («Барселона», Испания), Роберт Левандовски («Бавария», Германия).

Якунланган мавсумда Роналду Италия чемпионатида 33 учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасига 29 та гол киритган.

Роналду беш карра «Олтин тўп» соҳиби. У 2016 йилда Португалия терма жамоаси билан Европа чемпиони бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан