Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган жавоб баҳсида «Ювентус» ўз майдонида «Лион» устидан ғалаба қозонди. Роналдунинг дублига меҳмонлардан Депай жавоб берди. Аммо сафарда киритилган тўп Францийа клубини кейинги босқичга олиб чиқди.
«Лион» чорак финалда «Манчестер Сити»га қарши майдонга тушади.
ЕЧЛ, 1/8 финал - Ювентус – Лион 2:1
Голлар: Роналду (43, пенальти, 60) – Депай (13, пенальти).
Эслатиб ўтамиз биринчи ўйинда 0:1 ҳисобида Лион ғалаба қозонган эди.