Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Росатом раҳбари: Ўзбекистонда АЭС қурилиши ҳақидаги якуний қарор йил охиригача ҳал бўлади
15.10.2019 11:54,  
211

Росатом раҳбари Алексей Лихачёвга кўра Ўзбекистонда Атом электр станцияси қуриш ҳақидаги барча қарорлар 2019 йил охиригача ҳал бўлишини айтди.

“Қайсидир ҳужжатлар йил охиригача имзоланиши аниқ. Музокаралар оддий эмас, чунки нархларни белгилаб олиш муҳим. Ҳаракатлар икки босқичда бўлади. Лойиҳалаш босқичидан кейин шартноманинг аниқ рақамлари маълум бўлади.

Биз амалда икки ишни бир вақтда олиб боришга ҳаракат қиляпмиз: лойиҳалаш устида келишув қиляпмиз, лойиҳани амалга ошириш учун ҳам шартнома тузяпмиз. Аминманки, биз йил охиригача барча ечимларни топамиз. Бу битта шартнома бўладими, икки ёки учтами – буниси энди алоҳида масала”, деди у журналистларга.

2018 йил сентябрда Россия ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари Дмитрий Медведев ва Абдулла Арипов Ўзбекистон ҳудудида АЭС қуриш бўйича ҳамкорлик қилишни кўзда тутувчи шартномани имзолаган, унга кўра Росатом “3+” хавфсизлик даражасига эга, ВВЭР-1200 реакторли, икки энергоблокдан иборат мажмуа қуриши режалаштирилган эди.

2019 йил 17 майда эса Ўзатом ва Росатом агентликлари Тошкентда атом электростанциясини қуриш учун муҳандислик-қидирув ишларини ўтказиш ҳақидаги шартномани имзолади. Қурилиш ишлари 2022 йили, Россия ҳукумати берадиган кредит ҳисобидан бошланиши режалаштирилган

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан