Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Россельхознадзор» Қашқадарё ва Навоийдан қалампир ва помидор импортига тақиқ қўйди
9.12.2020 17:10,  
187

Россиянинг Ветеринария ва фитосанитария бўйича федерал хизмати Қашқадарё вилоятидан экспорт қилинган маҳсулот таркибида помидорнинг жигарранг буришиш вирусини аниқлагани ҳақида хабар берди.

«Россельхознадзор» 9 декабр куни расмий веб-сайтида Ўзбекистоннинг «Sunny land export» компанияси томонидан экспорт қилинган маҳсулот таркибида «Tomato brown rugose fruit virus», яъни помидорнинг жигарранг буришиш вируси аниқлангани ҳақида хабар берди.

«Фитосанитар барқарорликни сақлаш ва аниқланган объектнинг Россия ҳудудида тарқалишини олдини олиш мақсадида жорий йил 11 декабрдан бошлаб, Россияга Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятидан помидор ва қалампир импорт қилишга тақиқ амал қилади», — дейилади хабарда.

«Россельхознадзор»нинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг Навоий ҳудудидан импорт қилинган помидор ва қалампирда ҳам зараркунанда аниқлангани учун 4 декабрдан бошлаб, тақиқ жорий этилган.

Аввалроқ, Россиянинг Ветеринария ва фитосанитария бўйича федерал хизмати 1 тонна импорт қилинган қуритилган ўрикда капер қўнғизи аниқлангани важи билан Фарғона вилоятида етиштирилган барча ўсимлик маҳсулотига тақиқ жорий этгани ҳақида хабар берилганди.

Бундан ташқари, Фарғона вилоятидан экспорт қилинган булғор қалампири ва помидор таркибида зараркунанда топилгани важи билан ушбу ҳудуддан айни маҳсулотларни импорт қилишга тақиқ қўйилганди.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан