Россия 1 июлгача ЕОИИдан ташқарида мамлакатларга буғдой, жавдар ва бошқа экинларни экспорт қилишни тўхтатди. Март ойи охирида Россия Федерацияси Вазирлар Маҳкамаси нархларни барқарорлаштириш мақсадида бир қатор дон маҳсулотларига квоталар киритган эди. Шу билан бирга, мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳозирда ҳосилнинг прогнозини тузмоқда.
Таъкидланишича, март ойи охирида Россия ҳукумати 7 миллион тоннагача миқдордаги экинлар учун квотани жорий этишга қарор қилган. Ушбу чора дон нархини барқарорлаштириш, шунингдек, Россиянинг ғалла ва қайта ишланган маҳсулотларга бўлган ички эҳтиёжларини қондиришга ёрдам бериш учун ишлаб чиқилган.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қўшимча қилишича, маҳаллий ғалла экспорт қилувчилар жорий мавсумда чет элга этказиб бериш учун тўлиқ квотани танлаб бўлишган.