Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия Фарғона вилоятидан барча ўсимлик маҳсулотларини олиб киришни тақиқлади
8.12.2020 13:25,  
604

Россия ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати қуритилган ўрик партиясида хавфли зараркунанда — капр қўнғизи аниқлангани сабабли Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан барча ўсимлик маҳсулотларини олиб киришга тақиқ жорий этди, деб хабар берди «Росселхознадзор» матбуот хизмати.

7 декабрь куни онлайн музокаралар чоғида Россия ва Ўзбекистон маҳкамалари «Росселхознадзор» томонидан қуритилган ўрикни (1 тонна) карантинли фитосанитария назоратидан ўтказиш вақтида Россия ва Европа Иттифоқи давлатлари учун карантин объекти ҳисобланган капр қўнғизи (Trogoderma granarium Ev.) аниқлангани масаласи муҳокама қилинган. «Фарғона вилоятидан етказиб берилган маҳсулотларнинг ҳар бир килограммида 2 дона миқдорида мазкур зараркунанданинг аниқланиши ушбу партиянинг жиддий зарарланганидан далолат беради», — деб таъкидлайди Россия назорат органи.

Капр қўнғизи катта миқдорда зарар етказувчи ҳашарот ҳисобланади. Унинг мамлакат ҳудудига тарқалиши ўсимлик маҳсулотлари, шу жумладан, ғаллага жиддий зарар етказиши мумкин.

«Шу жумладан, бу Россиянинг экспорт салоҳиятига таъсир қилиши мумкин. Шу муносабат билан ‘Росселхознадзор’ барча карантиности маҳсулотларни Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан олиб киришни тақиқлашга мажбур бўлмоқда», — дейилади хабарда.

«Росселхознадзор» маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг тегишли идоралари Россия ваколатли органига карантин объекти топилган, назорат остидаги товарлар сақланадиган омборларни текшириш баённомаларини юборади.

Trogoderma granarium Ev. ҳашаротининг Россия ҳудудига олиб кирилишидан юзага келиши мумкин бўлган зарар Россияга фақатгина товар маҳсулотларини аниқлаш ва йўқ қилишнинг ўзи учун йилига 5 миллиард рублдан (68,1 миллион доллар) кўпроққа тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 4 декабрь куни «Ўздавкарантин» матбуот хизмати Россия томонидан юборилган фотосуратлар Марказий карантин лабораторияси ходимлари томонидан ўрганиб чиқилгани, текширувларда кўрсатилган объектнинг капр қўнғизи эмас, балки Марказий Осиё ва Россияда учраб турадиган қўнғизларнинг бошқа тури (Trogoderma) экани аниқланганини маълум қилган эди. Онлайн музокаралар давомида Россия томонидан қуритилган ўрик маҳсулоти учун тақиқ қўйилмаслигига келишилиб, фақатгина маҳсулот юкланган экспортер корхонага нисбатан фитосанитар чоралар кўрилиши ҳақида келишувга эришилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан