Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия ҳарбий делегациясининг мамлакатимизга ташрифи бошланди
5.08.2021 21:56,  
154

Бугун, 5 август куни мамлакатимизга Россия Федерацияси мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи армия генерали ВГерасимов бошчилигидаги ҳарбий делегация ташриф буюрди.

Ташриф давомида ВГерасимов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги хавфсизлик Кенгаши котиби ВМахмудов ҳамда Мудофаа вазирлигида Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-майор Шухрат Халмухамедов билан учрашди.

Учрашувларда делегация раҳбари билан икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик масалаларининг жорий ҳолати ҳамда истиқболлари, минтақавий хавфсизлик масалалари муҳокама этилди. Ҳарбий таълим, ҳамкорликдаги ўқувлар ва тренинглар, жанговар тайёргарлик йўналишларида ўзаро тажриба алмашиш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек музокаралар давомида “АрМИ – 2021” халқаро армия ўйинлари бугунги кунда иштирокчи давлатлар ҳарбий хизматчиларининг ўзаро жанговар куч синашиш, тажриба алмашиш майдонига айланиб бораётгани ва унинг географик кўлами тобора кенгайиб бораётгани эътироф этилди. Таъкидлаш жоизки, жорий йилда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоалари “АрМИ – 2021” доирасида ўтказилаётган мусобақаларнинг 24 та йўналишида иштирок этмоқда.

Россия делегацияси ташриф давомида Тошкент шаҳридаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси билан танишиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари ВГерасимов 6 август куни “Термиз” полигонида Ўзбекистон – Россия ҳамкорлигидаги ўқувларнинг фаол босқичи ва тантанали ёпилиш маросимида иштирок этиши режалаштирилган.

Мудофаа вазирлиги

Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан