Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия Ўзбекистонга қирувчи самолётлар, замонавий вертолётлар, дронлар, ва зирҳли техникаларни етказиб бергани маълум бўлди
2.11.2021 20:09,  
570

Ўзбекистон 2021 йилда Россиядан қирувчи самолётлар, замонавий вертолётлар, учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратлари, зенит ракета мажмуалари ва зирҳли транспорт воситаларини олган. Бу ҳақда Россия Ҳарбий-техник ҳамкорлик федерал хизмати директори Дмитрий Шугаевга таяниб, «РБК» хабар берди.

У мавжуд шартномаларнинг қанчаси кечиктирилгани тўғрисидаги саволга жавоб берар экан, 2022 йилга мўлжалланган шартномаларни бажариш учун ҳаракатлар амалга оширилганини билдирган.

«Масалан, 2021 йилда Қозоғистон ва Ўзбекистонга Су-30СМ самолётлари, Ми-35М вертолётлари, Бук-М2Э зенит-ракета мажмуалари, БТР-80 ва БТР-82А зирҳли транспортёрларни етказиб бердик. Шунингдек, ушбу давлатларга Орлан-10Э кўп функцияли учувчисиз комплектлари, Тайфун-К енгил зирҳли автомобиллари ва ўқотар қуроллар ҳам етказилган», — деди Дмитрий Шугаев.

Унинг сўзларига кўра, ҳарбий техникаларни етказиб беришни ошириш ёки қисқартириш борасидаги қарорни ушбу мамлакатлар ҳукуматлари Россия томони билан келишган ҳолда қабул қилган. Чунки гап шартнома мажбуриятлари ҳақида кетмоқда.

«Яъни Афғонистонга қўшни давлатлар, шерикларимиз, миллий қуролли кучларининг эҳтиёжи ва қуриш режаларидан келиб чиқиб, қанча қурол кераклигини ўзлари белгилайди. Бизнинг асосий мақсадимиз — ушбу минтақада барқарорликни сақлаш ва тегишли мажбуриятларимизни бажариш», — дейди у.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан