Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия-Қозоғистон чегарасидаги ватандошларимиз Ўзбекистонга олиб келинади
19.05.2020 00:43,  
267

Россия Федерациясининг Қозоғистон билан чегараси яқинида бўлиб турган мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаросини ватанга олиб келиш учун 18-19 май кунлари автобуслар ташкил этилади.

Давлат раҳбари топшириғига биноан Россия ва Қозоғистоннинг ваколатли органлари билан Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасида тўпланган Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш масаласи ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.

Мамлакатимизнинг Москва ва Остона шаҳарларидаги Элчихоналари, Қозон ва Ақтау шаҳарларидаги Бош консулхоналари томонидан «Маштаково» назорат-ўтказиш пункти яқинида бўлиб турган ватандошларимиз рўйхати тузилди ҳамда ташкилий ва транспорт масалалари ҳал қилинди.

Ватанимизга мазкур рўйхатга киритилган жами 1100 нафар ҳамюртимиз олиб келинади. Хусусан, 2020 йил 18 май ва 19 май кунлари 550 нафардан ватандошимизнинг автобусларда Ўзбекистонга қараб йўлга чиқиши режалаштирилган. Улар етиб келишлари билан 14 кунлик карантинга жойлаштирилади.

Ватандошларимизнинг Россия-Қозоғистон чегараси орқали Ўзбекистонга олиб келиш истисно тариқасида ва дипломатик ваколатхоналаримиз томонидан аввалдан шакллантирилган рўйхат асосида амалга оширилмоқда. Қўшимча рўйхат тузиш кўзда тутилмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан