Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия ТИВ ўринбосари: Тошкент ҳали ЕОИИга кириш ҳақида ариза топширмади
11.02.2020 00:24,  
611

10 февраль куни Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Панкин РИА Новостига берган интервьюсида  Ўзбекистоннинг Евроосиë иқтисодий иттифоқига кириш истиқболлари ҳақида ҳам гапирди.

Дипломатнинг айтишича, Шавкат Мирзиëев 20 январь куни Олий Мажлис Сенатида қилган чиқишида Ўзбекистоннинг ЕОИИга кузатувчи мақомида қўшилишини билдирган эди.

"Бундан келиб чиқиб айтишим мумкинки,  Ўзбекистоннинг кузатувчи мақомида иттифоққа кириши унинг тўлақонли аъзолик жараëнида қўйилган биринчи қадамдир", - деди Панкин.

"Тошкент расмийлари ЕОИИга киришнинг баҳс талаб қилмайдиган афзалликлари – ягона товарлар, ишчи кучи, хизмат ва капитал бозорига чиқиш имкони юзасидан мамнунлик билан гапирмоқда" - таъкидлади вазир ўринбосари.

Панкин ЕОИИда янги аъзоларнинг пайдо бўлиши ҳақида гапириб, ҳозирча Тошкентнинг ЕОИИга қўшилиш ҳақида расмий ариза бермаганини таъкидлади.

Мавзуга доир: Ўзбекистонга Евросиё Иқтисодий Иттифоқи керакми?

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан