Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия ТИВ расмийси Ўзбекистоннинг ички сиёсатига қўпол равишда аралашди (видео)
15.05.2020 15:48,  
7701

Аввалроқ, Адлия вазирлиги давлат тилида иш юритишни таъминламаганлик учун мансабдор шахсларга жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиққанини хабар берган эдик.

Бу лойиҳа ҳар бир давлатнинг Конституцияда белгилаб қўйилган суверен ҳуқуқи бўлишига қарамай, русийзабонлар ўртасида турли нотўғри қарашларни келтириб чиқарди.

Шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова ҳам Ўзбекистонда давлат тилида иш юритишни таъминламаганлик учун мансабдор шахсларга жавобгарлик белгиловчи қонун лойиҳаси бўйича муносабат билдирди.

Захарова рус тилини кўпчилик ўзбеклар хоҳлаётгани, бу қонун лойиҳаси тарафдорлари кам эканлигини айтган.

 

 

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутати, “Юксалиш” Умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурханов Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг фикрларини Ўзбекистон суверенитетига бевосита аралашиш деб баҳолаган. 

“Мария Захарова Ўзбекистонда давлат тилида иш юритишни таъминламаганлик учун мансабдор шахсларга жавобгарлик белгиловчи қонун лойиҳаси бўйича муносабат билдирибди.

1. Суверен давлат ҳудудида тил масаласи тартибга солиниши унинг ички сиёсати масалаларига киради.

2. Рус тили бўйича Россия билан ҳамкорликда дастурларнинг амалга оширилиши бу юртимизда бошқа миллат вакилларига бўлган ҳурматимиз даражасини билдиради. Лекин Ўзбекистонда давлат тили ўзбек тили ҳисобланади ва давлат органларида иш давлат тилида юритилиши қонуннинг талабидир.

3. Захарова қайси асосга кўра қонун лойиҳасининг тарафдорлари камчиликни ташкил қилиши ва расмий иш юритувида рус тили тўлиқ сақланиб қолган, деган хулосага келди?

4. Давлат идораларида ўзбек тилида иш юритиш Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги алоқаларимиз динамикасига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслиги керак. Россия расмий вакили бу масаланинг Ўзбекистон фуқаролари манфаатларига зид ёки зид эмаслиги бўйича фикр билдиришга ҳақлими?“ — дейди Олий Мажлис депутати.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан