Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия ва Белорусга $1,5 млрд. қарз бермоқда
14.09.2020 19:45,  
252

Россия ва Белорусга $1,5 млрд. қарз Россия Белорусга 1,5 миллиард доллар миқдорида давлат кредити беради. Бу ҳақда душанба куни Беларус президенти Александр Лукашенко билан учрашувда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.

Унинг таъкидлашича, Россия бош вазири Михаил Мишустин аввалроқ Минскда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг барча йўналишлари, шу жумладан молиявий соҳада муваффақиятли музокаралар олиб борган.

"Биз Россия Белорусга ушбу қийин дамда 1,5 миллиард доллар миқдорида давлат кредити ажратишига келишиб олдик ва биз буни амалга оширамиз. Ҳозирда, билишимизча, молия вазирларимиз бу борада профессионал даражада иш олиб боришмоқда", - деди Россия раҳбари.

Путин Россиянинг Белорусга қарз бериш тўғрисидаги маълумот молия бозорлари томонидан реакция билдирилишини кутмоқда. "Мен Россиянинг яқин келажакда Белорусга беришни режалаштирган қарзини эслатиб ўтганим бежиз эмас эди, умид қиламанки, бу молия бозорларида ҳам ўз аксини топади", - деди Россия раҳбари.

Август ойи охирида Лукашенко Белорус Россия Федерацияси билан республиканинг давлат қарзини 1 миллиард долларга қайта молиялаштириш бўйича музокаралар олиб боришини маълум қилди. Россия молия вазири Антон Силуанов кейинчалик кредит шартлари ва миқдори молия идоралари даражасида ишлаб чиқилаётганлигини айтди.

Аввалроқ Белорус молия вазири Юрий Селиверстов мамлакат рус қўшнисига жорий йилда жами 3,6 миллиард долларлик миллий қарзни тўлаши керак, шундан 2 миллиард доллари аллақачон тўлаганини эслатиб ўтган эди. Республика Молия вазирлигининг маълумотларига кўра, 2020 йил июл ҳолатига кўра Белоруснинг ташқи қарзи 18 миллиард долларни ташкил этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан