Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда 10 млн иш ўрни роботлар туфайли йўқотилиши мумкин
10.09.2019 16:59,  
83

10 йил ичида мамлакатда мавжуд ишчи кучига бўлган талаб икки баробар қисқаради. Бу ҳақида соҳа мутахассисларига таяниб газета.ру хабар бермоқда.

2030 йилга келиб робототехника 20 миллиондан ортиқ кишининг турмушига таъсир қилади. Мутахассислар автоматлаштириш жараёни чўзилиб, меҳнат бозорини бузмасликларига ишонишади. Шу билан бирга, қўрқинчли прогнозлар фонида роботлар аллақачон банк соҳасига киришди ва у ердаги бўш иш ўринларининг 10 фоизини йўқ қилишди.

Тадқиқот фақат расмий равишда ишлайдиган фуқароларга тегишли. Хусусан, меҳмонхоналар ва ресторан бизнеси, ишлаб чиқариш, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, чакана савдо ва тоғ-кон саноати каби соҳалар ҳақида гап кетмоқда. Тадқиқот муаллифлари ушбу ходимларнинг бажарадиган ягона хатти-ҳаракатлар нисбатларини ҳисоблаб чиқдилар. Кейинги ўн йилликда ушбу соҳалардаги ишларнинг 50 фоиздан ортиғи роботларга ишониб топширилади.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз меҳнат муҳожирларининг аксарияти Россия Федерациясида ишлашади ва Россия Марказий банки маълумотларига кўра, улар 2018 йил мобайнида Ўзбекистонга 4 млрд $ пул ўтказмаларини амалга оширишган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан