Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда 18 йил бедарак йўқолган, ҳужжатсиз, ишсиз, бошпанасиз кўчада яшаб юрган тошкентлик фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
19.05.2021 17:43,  
397

Россияда 18 йил бедарак йўқолган ватандошимиз Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, асли Тошкент шаҳридан бўлган фуқаро П.К 2003 йилда Россияга ишлаш мақсадида кетади. Маълум бир вақтдан кейин саломатлиги ёмонлашиб, инсульт бўлиши натижасида яқинлари билан алоқаси узилади.

Орадан 18 йил ўтиб, фуқаро Самара шаҳридан топилди. Унинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатсиз, ишсиз, бошпанасиз кўчада яшаб юрганлиги аниқланди.

Шунингдек, яна бир сурхондарёлик юртдошимиз И.Т Самара шаҳрида соғлиги ёмонлашиб, меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолиши ва паспортининг йўқолиши натижасида мураккаб вазиятга тушиб қолгани ҳақида мурожаат келиб тушган.

Ушбу фуқароларга мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан «Ватанга қайтиш гувоҳномаси» расмийлаштириб, Халқаро миграция ташкилоти билан ҳамкорликда Қозон-Тошкент авиарейси орқали Ўзбекистонга қайтарилди.

Уларни Тошкент халқаро аэропортида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Халқаро миграция ташкилоти масъул ходимлари ва яқин қариндошлари кутиб олган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан