Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда 6 нафар ўзбекистонликка ҳукм ўқилди
20.11.2021 20:21,  
302

Россиянинг Новосибирск шаҳрида 6 нафар ўзбекистонлик мигрант иссиқхонада ишлайдиган хитойликка ҳужум қилгани учун суд қилинди. Улардан бири қотилликда айбланди.

Новосибирск суди ҳукмига кўра, ҳужум қилганларнинг беш нафари 8 йилдан 10 йилгача муддатга колонияга жўнатилган, қотилликда айбдор деб топилган яна бир ўзбекистонлик 16 йил умрини қамоқда ўтказади.

Қайд этилишича, жиноий гуруҳ 2019 йилнинг ёзида иссиқхона мажмуаси ҳудудида икки марта Хитой фуқароларига ҳужум қилган. Талончилар хитойликларни калтаклаб, буюмларини талон-торож қилишган. Ҳужум пайтида хитойликлардан бири ҳалок бўлган. Ҳужумлар натижасида етказилган зарар 1,7 миллион рублга баҳоланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан