Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда мигрантлар орасида жиноят содир этиш кўпайди
21.03.2021 15:39,  
271

Россияда жорий йилнинг икки ойи давомида хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар содир этган жиноятлар сони ўсди. Буни Россия ИИВ статистикасига таяниб Спутник сайти ёзмоқда.
“Россия Федерацияси ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан 6,2 мингта жиноят содир этилган. Бу 2020 йил январь-февраль ойига қараганда 1,9 фоизга кўпроқ”, - дейилган хабарда.
Шулардан 4,8 мингта жиноятни МДҲ фуқаролари содир этган ва бу 12,6 фоизга кам.
ИИВ ҳисоботидан маълум бўлишича, Россияда чет эл фуқароларига нисбатан жиноятлар сони 8,4 фоизга камайган. Икки ой давомида 2,3 мингта шунга ўхшаш жиноят қайд этилган.
Россияда январдан февраль ойига қадар 137,2 минг киши жиноят содир этилгани аниқланган. Бу ўтган йилнинг мос даврига қараганда 2,2 фоизга кам.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан