Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда ўзбекистонлик 15 ёшли қизнинг жасади топилди
12.07.2021 08:27,  
507

Усть-Ижор посёлкаси ҳудудидаги дарахтзордан маҳаллий аҳоли икки ўсмирнинг жасадини топишди. Терговчилар улар ўз жонига қасд қилишганини тахмин қилишмоқда.

«Мегаполис»нинг маълум қилишича, жасадлар 10 июль куни соат 12:00 атрофида Загородная кўчасидаги темир йўл кесишмасидан юз метр нарида топилган.

Полиция вафот этганларнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлди. Қиз бир ой олдин 15 ёшга тўлган бўлиб, Ўзбекистонда туғилган. Унинг оиласи Санкт-Петербургда яшайди, рўйхатдан ўтмаган.

37 ёшли онанинг айтишича, бир кун олдин, 9 июль куни тушдан кейин қизи ундан 100 рубль сўраган ва Понтоннийдаги Aлександр Товпеко кўчасидаги 8-рақамли уйдан чиқиб кетган. У ердан жасадлар топилган жойгача — тахминан икки километр. Илгари қиз оилани ҳеч қачон тарк этмаган.

19 ёшли йигит ҳақида фақат унинг Санкт-Петербургга Тожикистондан келгани ва Просвешения проспектида яшаганлиги маълум.

Ёш йигит-қизнинг ўлими билан Тергов қўмитаси ходимлари шуғулланмоқда. Улар марҳумларнинг танасида зўравонлик аломатларини топишмаган.

Ҳозирда Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 109-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан