Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлди
31.01.2021 21:39,  
506

Kеча, 30 январь куни Россиянинг Тверь вилояти Калинин туманида қурилишда ишловчи Ўзбекистон фуқароси бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди.

Маълумотларга кўра, 23 ёшли ўзбекистонлик қурувчи 7-қаватдан тушиб кетган. Натижада оғир жароҳат олиб, ҳодиса жойида вафот этган. 

Калинин туманлараро тергов бўлинмаси унинг ўлими бўйича терговга қадар текширув бошлаган.

Ҳодиса юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Қурилиш майдонида бўлган одамлар сўроқ қилинган ва кузатув камераларидаги ёзувлар олинган.

Қайд этилишича, ўрганиш натижаларига кўра, процессуал қарор қабул қилинади

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан