Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда патент олиш учун коронавирусга тест топширилади
29.06.2020 11:08,  
102

Бундан кейин хориж фуқаролари Россияда патент ёки ишлаш учун рухсатнома олиш, вақтинча рўйхатдан ўтишга ариза бериш учун биринчи навбатда COVID-19 учун текширувдан ўтиши керак. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тегишли буйруқ чиқарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норов хабар қилди.

Буйруқ билан янги коронавирус инфекцияси тегишли касалликлар рўйхатига киритилди. Энди агар ушбу инфекция аниқланса, бошқа давлатлар фуқароларига Россияда яшаш ва ишлаш имконияти рад этилади.

Коронавирусдан ташқари, ушбу рўйхатга ОИВ, сил, сифилис (захм) ва мохов касаллиги ҳам киритилган.

Буйруқда ёзилишича, Россияда қонуний бўлиш учун чет элликлар юқумли касалликлар бўйича шифокорга бориши ва нуклеин кислотасини кучайтириш усулларидан фойдаланган ҳолда COVID-19га лаборатория текширувидан ўтиши керак, яъни коронавирус учун ПЗР тестини топшириш лозим.

Илгари, рўйхатдан ўтиш ва шартнома асосида Ўзбекистон ҳамда Тожикистон фуқаролари бир йил муддатга патент олишлари мумкин эди, шундан кейин улар расмий меҳнат шартномаси бўйича ишлаган бўлса, мамлакатдан чиқмасдан яна бир марта қайта рўйхатдан ўтиш ҳуқуқига эга эдилар. 17 апрель куни Давлат думаси чет эл фуқароларининг Россиядан чиқиб кетмасдан меҳнат патентларини узайтириш ҳуқуқини қонунийлаштирди.

Москва учун 2020 йилда патентнинг ойлик қиймати 5350 рубль (76,6 АҚШ доллари) миқдорида белгиланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан