Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда қизларни зўрлаб келган бир гуруҳ ўзбекистонликлар жазоланди
15.04.2019 18:35,  
30

Россиянинг Воронеж шаҳрида қизларнинг номусига теккан уч нафар ўзбекистонлик суд қилинди. Бу ҳақда шаҳарнинг Марказий туман суди матбуот хизматига таяниб, Sputnik хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, уч нафар Ўзбекистон фуқароси 2017 йилнинг сентябрь ойида Воронеж шаҳрида олдиндан тил бириктириб, жиноят содир этишга келишиб олган. Жиноятчилар 19 ёшдан 25 ёшгача бўлган тўрт нафар қизларга нисбатан босқинчилик ва номусга тегиш жиноятларини содир этган.

Суд жиноятчиларни ушбу жиноятларни содир этишда айбдор деб топди. Суд ҳукмига кўра, улардан бирига ўн йил, иккинчисига тўққиз йил, учинчисига эса тўрт йил-у олти ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Бундан ташқари, жабрланувчилар фойдасига икки миллион рублдан ортиқ маънавий зарар ва 22 минг рубль моддий зарар ундирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан