Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда содир бўлган автоҳалокат оқибатида икки нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди
2.09.2019 12:58,  
31

30 август куни Омск вилоятининг Москаленки туманидаги автомобиль йўлида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида уч киши, хусусан, икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонасига таяниб, Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Шунингдек, яна икки нафар Ўзбекистон фуқароси турли даражадаги кўп сонли оғир жароҳатлар олиб, Москаленки туман касалхонасига ётқизилган. Уларга тегишли ёрдам кўрсатилмоқда ҳамда Омск шаҳридан мутахассислар ҳам чақиртирилди.

«Бош консулхона вазиятни назоратга олган, Омск вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва даволовчи шифокорлар билан алоқа ўрнатган. Ҳозирда Ўзбекистон фуқароларининг жасадларини ватанга юбориш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар ҳал қилинмоқда», — дейилади хабарда.

Омск вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси хабарига кўра, мазкур ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилади.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этади ҳамда Россиянинг Сибир федерал округи (Олтой Республикаси, Олтой ўлкаси, Бурятия Республикаси, Иркутск вилояти, Байкал орти ўлкаси, Кемерово вилояти, Красноярск ўлкаси, Новосибирск вилояти, Новосибирск шаҳри, Омск вилояти, Томск вилояти, Тува Республикаси, Ҳакасия Республикаси) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +7-383-246-04-85, +7-383-246-04-84, +7-383-246-04-63, +7-383-246-04-64.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан