Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда "UzAutoMotors" машиналари ёниб кетди
13.12.2021 15:12,  
321

Ижтимоий тармоқларда  Россияда "UzAutoMotors" ишлаб чиқарган автомобилларни олиб кетаётган автотрейлер ёнаётгани видеоси тарқалди. 

Воқеа Россиянинг Москва вилоятида содир бўлган. Бу ҳақда "UzAutoMotors" матбуот хизмати баёнот берди

Маълумотларга кўра, ёнғин Россия автомобил ташувчисига тегишли автотрейлернинг салонида содир бўлган, шундан сўнг аланга автомобиллар бўлган трейлерга ўтган. Ёнғин оқибатида 8 та автомобилдан 3 таси зарар кўрган. Ҳодиса натижасида автотрейлер ҳайдовчи жабрланмаган.

Воқеа Москва вилояти ҳудудида автомобилларни мижозга олиб ўтиш вақтида содир бўлган. Барча ташилган автомобиллар суғурталанган бўлиб, улар россиялик мижозга тегишли бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. 

Ҳозирда зарурий ёнғин-техник экспертизаси ўтказилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан