Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда янги антирекорд: бир кунда 34,3 минг кишида коронавирус аниқланди
17.10.2021 17:43,  
54

17 октябрь эрталаб ҳолатига Россияда коронавирус инфекциясига чалиниш бўйича 34 303 та янги ҳолат аниқланди, деб ёзади Meduza вирусга қарши кураш бўйича федерал штабга таяниб. Бу пандемия бошидан буён янги максимум кўрсаткичдир.

Расмий маълумотларга кўра, COVID-19 билан касалланганлар сони 7 992 687 кишига етди. Ўтган бир кеча-кундузда инфекция оқибатида 997 киши, бутун кузатувлар даврида эса 223 312 киши вафот этган.

Коронавирусга чалинганлар сони август охиридан буён ўсмоқда. Чунончи, 30 августда Россияда 18 325 киши касалланган бўлса, 9 октябрда — 29 362 киши. Сўнгги тўрт кундан буён мамлакатда кунига 30 мингдан ортиқ касалланиш ҳолатлари қайд этилмоқда.

15 октябрдан Россия Федерацияси тезкор штаби коронавирусга қарши эмланганларнинг статистикасини ҳам олиб бора бошлади. Ушбу маълумотларга кўра, вакцинанинг биринчи компоненти билан 51 миллиондан ортиқ одам эмланган бўлса, 47,5 миллиондан зиёд Россия фуқароси тўлиқ вакцинациядан ўтган. Жамоавий иммунитет даражаси 45 фоиз деб баҳоланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан