Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда душ, шахсий сейф ва дам олиш хоналари бор янги плацкарт вагонлар намойиш қилинди (фото)
28.11.2019 16:44,  
590

Россия федерал йўловчи ташиш компанияси янги турдаги вагонларнинг 3 хил турдаги лойиҳасини тақдим қилди, деб ёзмоқда lenta.ru.

Фото: Россия федерал йўловчи ташиш компанияси

Биринчи концепция ҳозирги вагонлардан бироз фарқ қилади. Масалан, иккита пастки бўлма (полка)лар тепасида битта юқори бўлма ҳамда стол мавжуд. Бироқ ён ўриндиқ йўловчилари учун бундай қулайликлар бўлмайди.

Фото: Россия федерал йўловчи ташиш компанияси
Фото: Россия федерал йўловчи ташиш компанияси

Иккинчи вариант қисман якка тартибдаги сайёҳларга мўлжалланган капсулали меҳмонхоналарни эслатади. Бўлмалар узунлиги ҳозиргисидан 20 см.га узунроқ бўлади.

Фото: Россия федерал йўловчи ташиш компанияси
Фото: Россия федерал йўловчи ташиш компанияси

Учинчи лойиҳа ҳам капсулали кўринишда бўлади. Юқори ва пастки қаватлар 10 сантиметрга узайтирилади.

Фото: Россия федерал йўловчи ташиш компанияси
Фото: Россия федерал йўловчи ташиш компанияси

Бундан ташқари, йўловчиларга персонал хизмат кўрсатиш учун индивидуал розетка ва ҳаво ҳарорати созлагичлари (регулятори) ўрнатилади. Шунингдек, бепул хизмат кўрсатиладиган ичимлик сувлари ва душлар, шахсий сейфлар ва дам олиш хоналари ҳам вагон ичида бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан