Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россиядаги мигрантларга 30 сентябргача ҳужжатларини расмийлаштиришни тавсия қилинди
26.08.2021 21:38,  
55

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги мамлакатдаги хорижий давлатлар фуқароларига коронавирус пандемияси туфайли берилган енгиллик муддати тугаётгани муносабати билан 2021 йил 30 сентябргача барча ҳужжатларни расмийлаштиришни тавсия қилди.

Россия Президентининг жорий йил 15 июндаги фармони билан 2020 йил 15 мартгача Россияга келган ва 2021 йил 16 июнь ҳолатига кўра, мамлакатда қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар жорий йил 30 сентябрга қадар Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органларига мурожаат қилиб, мақомларини қонунийлаштиришга рухсат берилган эди.

Таъкидлаш лозимки, мазкур фармон билан Россияда миграция қонунчилигини бузган меҳнат мигрантларини мамлакат ҳудудидан мажбуран чиқариб юбориш пандемия даврида вақтинча бекор қилинган. Жорий йил 1 октябрдан ушбу тартиб қайта жорий этилади, яъни миграция қонунчилигини бузган, шу жумладан Россия бўлиш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларга эга бўлмаган меҳнат мигрантлари мамлакат ҳудудидан мажбуран чиқариб юборилади ва кейинчалик Россияга киришига маълум муддат учун тақиқ қўйилади.

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг қайта огоҳлантиришномасида «Фармонда белгиланган меъёрларнинг амал қилиш муддати яқинлашиши муносабати билан, миграция марказлари ва Россия ИИВ ҳудудий органларида навбатларнинг олдини олиш мақсадида, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳужжатларни ўз вақтида олиш ҳамда ваколатли ташкилотлар ходимлари нисбатан камроқ банд бўлган вақтда, яъни кунинг иккинчи ярмида ташриф буюришни тавсия қилади», дейилади.

Эслатиб ўтамиз, қамоқдан озод қилинган, Россия давлат чегараси тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган, мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдид солувчи, конституциявий тузум асосларини зўравонлик билан ўзгартириш тарафдори бўлган, террористик ёки экстремистик ҳаракатларни амалга оширишга кўмаклашувчи ёки уларни содир этувчи хорижий фуқаролар 30 сентябрга қадар мамлакатда бўлиш ва ишлаш учун қонунийлаштиришга рухсат берилганлар тоифасига кирмайди.

Маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда Россияда МДҲ давлатларининг 700 мингдан ортиқ ноқонуний фуқаролари бор. Жорий йил апрель ойида нолегал фуқаролар сони 1 млндан ортиқ эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан