Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россиядаги ўзбекистонлик мигрантлар коронавирусдан вафот этса, уларни олиб келиш мумкинми?
29.07.2020 13:56,  
554

28 июл куни АОКА ҳузуридаги штабда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда муҳим саволларга жавоб берилди:

Савол: Россияда меҳнат қилаётган фуқаро вафот этса, унинг жасадини Ўзбекистонга олиб кетиш имконияти борми? Агар у коронавирусдан вафот этган бўлсачи?

Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 713-сонли қарорида меҳнат миграциясида бўлган даврда вафот этган фуқароларнинг жасадларини ва хорижда меҳнат фаолияти вақтида оғир тан жароҳати олган фуқароларни бепул асосда Ўзбекистон Республикасига олиб келиш белгилаб қўйилган.

Хорижда вафот этган меҳнат мигранти жасадини Ўзбекистонга олиб келиш масаласида марҳумнинг яқинлари Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига ёки унинг хорижий мамлакатларидаги ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкин.

Агар фуқаро коронавирусдан вафот этган бўлса, тегишли ташкилотлар билан келишган ҳолда унинг ҳам жасадини Ўзбекистонга олиб келиш чоралари кўрилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан