Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияга 2021 йилда ишлашга бораётган мигрантларнинг энг кўпи ўзбекистонликлар
13.12.2021 13:23,  
97

Россияга 2021 йилнинг январь—сентябрь ойларида қайси давлат резидентлари кўпроқ ташриф буюргани аниқланди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги статистик маълумотлари билан танишган RТ хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг дастлабки 9 ойида Россияга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун энг кўп мигрант Ўзбекистондан келган — 3 миллион 54 минг 180 киши. Кейинги ўринларни Тожикистон (1 миллион 597 минг 481 киши), Қирғизистон (623 минг 465 киши), Арманистон (298 минг 801 киши) ва Озарбайжон (185 минг 752 киши) эгаллаган.

Қайд этилишича, туризм мақсадида ташриф буюрган хорижликларнинг аксарияти Беларусь (30 минг 526 киши), Германия (16 минг 369 киши), Украина (15 минг 293 киши), БАА (12 минг 414 киши) ва Қозоғистон (11 минг 192 киши) давлатлари фуқароси ҳисобланади.

Таъкидланишича, малака ошириш мақсадида Ўзбекистон (59 минг 233 киши), Тожикистон (58 минг 964 киши) Қозоғистон (55 минг 36 киши), Туркманистон (34 минг 955 киши) ва Миср (32 минг 473 киши) резидентлари кўпроқ кириб келган.

Бундан ташқари, ушбу даврда тадбиркорлик мақсадида Хитой (11 минг 235 киши), Ўзбекистон (10 минг 389 киши), Германия (10 минг 320 киши), Беларусь (10 минг 167 киши) ва Қозоғистон (9889 киши) фуқаролари кўпроқ ташриф буюрган.

Аввалроқ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 2021 йилнинг 10 ойи давомида хорижий давлатларда ишга жойлаштирилган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот берилганди. Унга кўра, агентлик томонидан 91 минг 958 нафар фуқаро хорижий давлатларда ишга жойлаштирилган. Шундан 84 минг 574 нафари Россияга жўнатилган.

Эслатиб ўтамиз, Россияда меҳнат мигрантларининг ўртача ойлик маоши 47 000 рубль (Россия Марказий банкининг 10 декабрдаги курси бўйича бу тахминан 638 долларга тенг)ни ташкил этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан