Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россиялик блогер дрон туфайли Бухоро аэропортида ҳибсга олинди
4.02.2022 00:03,  
384

Россиялик сайёҳлик блогери Ўзбекистонда дрон туфайли ҳибсга олинди. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.

Элчихонага олинган маълумотларга кўра, 2022 йилнинг 2 февраль куни Россия фуқароси 1988 йилда туғилган Максим Валентинович Бухоро аэропортидан Новосибирскка учаётган вақтда унинг ёнида дрон топилгани сабабли қўлга олинди.

«Мен Ўзбекистонга мамлакат бўйлаб сайр қилиш ҳамда маҳаллий гўзалликларни томоша қилиш учун бордим. Божхона назоратидан ўтдим, барча жиҳозлар юким багажимда эди. Мендан сумкамда нима борлигини сўрашди. Фото ва видео техникаси борлигини айтдим. Рухсат беришди, барчаси шу», - деди саёҳатчи блогер Ўзбекистонга келганида божхона назоратидан ўтиш тартиби тўғрисида.

Унинг сўзларига кўра, 7 кунлик мамлакат бўйлаб саёҳат қилганидан сўнг, у Новосибирскка учмоқчи бўлган, бироқ ватанига қайтиб кела олмаган.`

«Кетиш куни эса рўйхатдан ўтдим, кейин юкимни рўйхатдан ўтказдим. Божхона назоратидан ўтиб, паспорт назоратига бордим, ўша ерда муҳр қўйишди. Шундан кейин ходим келиб, ортга қайтишимни сўради. Ҳаммасини очинг дейишди, очдим. Дронни кўришганларида тез югура бошлашди ва мени бошлиқнинг кабинетига олиб боришди», - дейди блогер.

«Ўзбекистон қонунчилигига кўра, оғирлиги 250 граммдан ортиқ бўлган квадрокоптерлар мажбурий рўйхатга олиниши керак. Лекин, техника бор-йўғи 249 граммни ташкил этади (буни ишлаб чиқарувчи томонидан дрон ҳақидаги хусусиятлар ёзилган ҳужжат ҳам тасдиқлайди) ва шунинг учун у бу қоидага бўйсунмаслиги керак эди», - деган блогер

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан