Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россиянинг 5 та йирик шаҳрида ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари рус тили ва касбга ўқитилади
19.09.2020 15:26,  
160

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, РУДН ва “World Skills Russia” ўртасида меморандум имзоланди. Бу ҳақда Миграция агентлиги ахборот хизмати хабар берди. 

Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида бир қатор масалалар юзасидан музокаралар ўтказиш ва аниқ келишувларга эришиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакилларидан иборат делегация аъзоларининг Россияга ташриф буюргани ҳақида хабар қилинган эди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Россия Халқлар дўстлиги университети (РУДН) ҳамда “World Skills Russia” (Россиянинг ёш мутахассислари) ўртасида ҳамкорлик тўғрисида уч томонлама Меморандум имзоланди.

Ушбу келишув Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Қозон ва Новосибирск шаҳарларида ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини рус тили ва касбга ўқитишни кўзда тутади.

Унда фуқаролар қурилиш, хизмат кўрсатиш, транспорт ва логистика, техника ва технологиялар, ишлаб чиқариш, автомобилсозлик соҳаларида 25 та касб бўйича ўқитилади.

Таъкидлаш жоиз, юртдошларимизнинг рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида РУДНнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси фаолияти йўлга қўйилган. Унда Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагидаги Ўзбекистон фуқароларига патент олиш учун талаб этиладиган рус тили бўйича имтиҳон топширишга тайёргарлик кўриш, тайёрланиш мобайнида бепул маслаҳатларни олиш имконияти тақдим этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан